Оғир атлетика. Акбар Жўраев - Осиёда тенгсиз!

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев -102 кг вазн тоифасида чемпионликни расмийлаштирди.

Даст кўтариш машқини 180 кг билан якунлаган Жўраев силтаб кўтаришда 220 кг ва икки курашда 400 кг қайд этди. Мазкур мусобақада қатнашган ҳеч бир полвон бу натижани янгилай олмади ва юртдошимиз ўз фаолиятида илк бор Осиё чемпионатларида умумий ҳисобдаги чемпионликка эришди. Шу тариқа, Акбар мусобақани 3 та олтин медал билан якунлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!