Оғир атлетика. Бугун Токио Олимпиадаси ғолибидан олтин медаль кутамиз!

Бугун Колумбияда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, мусобақанинг сўнгги кунида +109 кг вазн тоифасида А, Б ва C гуруҳларидаги беллашувлар ўтказилади.

Тошкент вақти билан 17 декабрга ўтар кечаси 02:30 да старт оладиган “А” гуруҳи вакиллари орасида ўтган йилги жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Акбар Жўраев ҳам иштирок этади. Бу йилдан юқори вазнга ўтган полвонимизга олтин медал йўлида асосий рақобатчи ушбу вазн тоифасидаги амалдаги Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпиони ва рекордчиси грузиялик Лаша Талахадзе бўлади.

Бўлажак беллашувда Жўраевга омад тилаймиз. “А” гуруҳи вакиллари:

Акбар Жўраев (Ўзбекистон)
Лаша Талахадзе (Грузия)
Симон Мартиросян (Арманистон)
Вараздат Лалаян (Арманистон)
Гор Минасян (Баҳрайн)
Али Довуди (Эрон)
Оят Шарифи (Эрон)
Абдулраҳмон Ал Саид (Миср)
Волид Бидани (Жазоир)
Ман Асад (Сурия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!