Оғир атлетика. Ўзбекистон кубогида Осиё рекорди янгиланди

Хабар берганимиздек, 12-17 сентябрь кунлари Чирчиқ шаҳри оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогини қабул қилмоқда.

Жумладан, эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Диёрбек Рўзметов даст кўтариш машқида 120 кг, силтаб кўтаришда эса 138 кг, икки кураш натижасига кўра 258 кг натижани қайд этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Шунингдек, хоразмлик спортчи даст кўтариш машқида Осиё рекордини ҳам янгилади. Амалдаги рекорд бошқа бир ҳамюртимиз Ҳусинбой Матрасуловга тегишли эди. 2021 йил Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ватандошимиз 119 кг тошни ўзига бўйсундиришнинг уддасидан чиққан эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!