Оғир атлетика. Ўзбекистон ўсмирлари Марказий Осиё чемпионатида 45 та медаль билан тенгсиз бўлди!
20 июнь куни Чирчиқ шаҳри старт олган ўсмирлар (U17) ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Минтақанинг энг кучли 100 нафардан ортиқ полвонлари иштирок этган бу галги мусобақа қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ушбу мусобақада 22 та олтин, 16 та кумуш ва 7 та бронза, жами 45 та медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Ҳисобида 9 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 16 та медаль бўлган Туркия терма жамоаси эса иккинчи ўринни банд этди. 8 та олтин 1 та кумуш ва 2 та бронза жамғарган қўшни Қозоғистон терма жамоаси эса умумжамоа ҳисобида кучли учликка якун ясаб берди.
Бундан ташқари, мусобақада қатнашган Қирғизистон 34 та (3 та олтин, 10 та кумуш ва 21 та бронза), Туркманистон 13 та (11 та кумуш, 2 та бронза) ва Тожикистон терма жамоаси аъзолари 7 та (7 та бронза) медаль қўлга киритди.
Таъкидлаш керакки, Марказий Осиё чемпионатининг бу галги мукофот жамғармаси 16 минг АҚШ долларини ташкил этди ва совриндорлар мос равишда 500 (олтин медаль), 300 (кумуш медаль) ва 200 (бронза медаль) АҚШ доллари миқдорида мукофот билан тақдирланди.
Ўғил болалар орасида ўзбекистонлик Нодир Жўраев, қиз болалар орасида эса қозоғистонлик Ксения Позорова мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилди.
Фикрлар