Оғир атлетика. Париж Олимпиадасида энг кўп спортчи Осиё қитъасидан иштирок этади!

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган атлетларни эълон қилди.

Унга кўра, Франсия пойтахти мезбонлик қиладиган ўйинларда энг кўп иштирокчи Осиё қитъасидан қатнашади – 40 та. Кейинги ўринларда Европа ва Америка қитъаси спортчилари жой олган – 25 та. Африка қитъасига 10 та, Океания минтақасига эса 8 та квота ажратилган.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика дастурига 100 фоизлик квотани фақатгина Хитой терма жамоаси қўлга киритган - 6 та. Бу борада кучли учликдан АҚШ (5 та) ва Венесуела (5 та) терма жамоалари жой олди.

Ўзбекистон делегациясидан оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларига аёллар ўртасида Ригина Адашбаева, эркаклар ўртасида Акбар Жўраев йўлланмани қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг оғир атлетика мусобақалари 7-10 август кунлари Париж экспо марказида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!