Оғир атлетикачиларимиз АҚШга йўл олишди
8-15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг сара спортчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ушбу турнирда ўз омадини синаб қўлишади.
Айни пайтга келиб, делегациямизнинг бир қисми Лас-Вегасда машғулотларни бошлаб юборди. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун терма жамоамиз қуйидаги таркибни олиб кетишди:
-55 кг: Оғабек Нафасов;
-67 кг: Ҳожиакбар Олимов ва Асадбек Наримонов;
-73 кг: Оғабек Тўхтаев;
-96 кг: Мирҳосил Мирзабоев;
-45 кг: Нигора Абдуллаева;
-59 кг: Нигора Сувонова;
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева;
-76 кг: Турсуной Жабборова.
Фикрлар