Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё чемпионатида иштирок этувчи таркиби маълум

Шу йилнинг 16-29 апрель кунлари Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли атлетларини жамлайдиган мазкур Осиё чемпионатида юртдошларимиз ҳам иштирок этишади.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги делегациямиз айни пайтда мазкур турнирга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Мусобақада иштирок этувчи таркибимиз билан танишинг:
Эркаклар:
-73 кг: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов
-96 кг: Фарҳод Собиров
-102 кг: Суннатилла Ўсаров
-109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Рустам Жангабаев
Аёллар:
-55 кг: Муаттар Набиева
-87 кг: Долера Давронова

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!