ОКМК Аброр Саримсоқов билан шартномани узайтирди

Иккинчи давра бошланиши олдидан ОКМК жамоаси таркибига яна янги ёш футболчилар жалб этилган.

Чемпионатнинг биринчи қисмида У-21 жамоаси сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган Аброр Саримсоқов Беларусда ўтган асосий жамоа йиғинига жалб этилган эди.

ОКМК ФК Аброр Саримсоқовнинг келажагига умид боғлаган ҳолда у билан амалда бўлган битимни 2028 йилнинг охирига қадар узайтирди.

"Умид қиламизки, Аброр асосий жамоамиз таркибида ҳам ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш этиб, келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси даражасига айнан ОКМК ФК орқали етишиб чиқади", - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!