
ОКМК дарвозабони билан хайрлашди
ОКМК жамоаси ва маҳоратли дарвозабон Валижон Раҳимов ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.
2020 йилдан буён "кончилар" дарвозасини қўриқлаб келган истеъдодли кипер бунга қадар бир неча соврини ўринларни қўлга киритишга ҳам улгурди. Хусусан, икки бор бронза (2020-2021) ва бир бор кумуш (2024) медалларига эга чиқди.
Шунингдек, ОКМК ФК таркибида халқаро майдонларда ҳам ҳаракат қилган Валижон Раҳимов ушбу давр мобайнида Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чақирилди.
Фикрлар