ОКМК жанговар ўйинда Россия клубига енгилди
2026 йилга мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Олмалиқнинг ОКМК клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу сафар "кончилар"га Россиянинг "Ахмат" клуби рақиблик қилди. Аввалига ҳисобни ОКМК ярим ҳимоячиси Ариҳиро Сентоку очган бўлса-да, рақиблар бунга 3 маротаба жавоб бера олди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида олмалиқликлар форварди Али Абдураҳмонов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни биттага қисқартирди. Якуний ҳисоб 2:3 "Ахмат" фойдасига.
Фикрлар