ОКМК собиқ легионерини ортга қайтарди
Сиаваш Ҳақназарий — ОКМК футболчиси
ОКМК профессионал футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ва-ҳужум чизиғидаги тактик имкониятларни кенгайтириш мақсадида ўзининг собиқ легионери Сиаваш Ҳақназарийни ортга қайтарди.
Таъкидлаш жоизки, 2022-2023-йилги мавсумлар давомида эронлик-ҳужумкор ярим ҳимоячи «кончилар» сафида ёрқин ўйин намойиш этиб, мухлислар меҳрини қозонишга улгурган эди. Ҳақназарийнинг-сўнгги жамоаси Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби бўлиб, у Душанбе жамоаси сафида 13 та расмий учрашувда майдонга тушди-ҳамда 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг ўйин фалсафасини ва жамоавий механизмларни мукаммал биладиган ушбу ижрочи, майдон марказидаги ҳужумкор динамикани ошириш билан бирга, ҳужумларни ташкил этишда тактик хилма-хилликни таъминлайди. Сиавашнинг креатив фикрлаши ҳамда халқаро майдонлардаги тажрибаси янги мавсум олдидан жамоанинг стратегик режалари учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби маҳоратли легионернинг таркибга қайтишини жамоанинг умумий функционал самарадорлигини ошириш ҳамда юқори ўринлар учун курашда рақобатбардошликни таъминловчи муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.
Фикрлар