ОКМК хорватиялик легионерни ўз сафига қўшиб олди

 

ОКМК  Суперлига мавсумининг иккинчи давраси олдидан навбатдаги трансферини эълон қилди!

Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси якунланишига сўнгги дақиқалар қолган пайтда ОКМК ФК хорватиялик футболчини ўз таркибига қўшиб олди.

Михаил Клепач 1997 йил 19 сентябрь санасида Хорватиянинг Нашисе шаҳрида туғилган. ОКМК ФК ва футболчи ўртасида ярим йиллик, яъни шу йил охиригача шартнома имзоланди.


 
Янги футболчи ўнг ва чап қанот ярим ҳимоясида ва ҳужумчи ортида бирдек ҳаракатлана олади. Шунингдек, хорват марказий ҳужумчи ролини ҳам бажара оладиган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади.

"Кончилар"нинг навбатдаги янги легионери фаолияти давомида "Осиек", "Зелезничар", "Вараздин", "Йвердон", "Рудеш", "НК Дугополе", "Алюминий" ва "Мура" жамоаларида тўп сурган. Унинг сўнгги жамоаси Швейцария олий лигасининг "Йвердон" клуби эди. Футболчи ушбу клубларда жами 184 марта майдонга тушиб, рақиб дарвозаларига 33 бор йўл топа олган ва 15 бор голли узатмани амалга оширган.

"ОКМК" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!