Олег Блохин яна мураббийлик фаолиятини бошламоқчи
Ads

Украиналик машҳур мутахассис Олег Блохин яна ўзининг мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчи. Ўз фикрлари давомида Украинада фақатгина 2та жамоа бор деб ҳисоблаган мутахассис хориж клубларида ишлаш ниятида эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

65 ёшли мураббий фаолияти давомида "Олимпиакос" (Греция кубоги ва суперкубоги, 1992 йил Греция чемпионатида 2-ўрин), АЕК (1999 йил Греция чемпионатида 2-ўрин), Украина терма жамоаси (ЖЧ-2006 чорак финал), ФК "Москва" (Россия чемпионатида 9-ўрин) ва "Динамо" Киев (Украина чемпионатида 3-ўрин) каби жамоаларни бошқарган.

Блохин 2014 йил чемпионатда “Шахтёр”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бергач, Киевнинг “Динамо” клубидан истеъфога чиқарилган эди.