Олег Зотеев: Бошланиши ёмон эмас, ўртача!

Жанубий Кореянинг “Чоннам Драгонс” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Олег Зотеев яқинда жароҳат олиб сафдан чиққани ҳақида хабар бергандик. Футболчимиз эса sports.uz cайтига янги клубига қанчалик мослашгани ва ҳозирги ҳолати хусусида шундай деди:

- Жанубий Кореядаги фаолиятимнинг бошланиши ёмон эмас, ўртача. Аъло даражада десам ҳам бўлмайди. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Лекин жамоамга мослашдим. Ўзингиз ҳам биласиз, легионер бўлганимиз учун биздан икки баробар кўпроқ талаб қилишади. Бизнинг вазифамиз тинмай ишлаш ва жамоага ёрдам бериш. Ҳозир аҳволим анча яхши, муолажалар давом этяпти. Насиб қилса, тез орада сафга қайтаман, - деди Зотеев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!