Олег Зотеев икки ойга сафдан чиқди
Жанубий Корея чемпионати Кей-2 лигасида “Чоннам Драгонс” жамоасида ўйнаётган Олег Зотеев 13-тур доирасида “Чеджу Юнайтед” билан ўйин қайдномасига киритилмади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Олег билан боғландик.
- Ҳа, мен ўтган ўйинда майдонга тушмадим. Бунга жароҳат олганим сабаб бўлди. Энди икки ойга сафдан чиқдим. Тиззамдан жароҳат олдим ва бу ёқимсиз ҳолат эди. Мана, ҳозир шифохонада муолажа олиб ётибман, - дейди футболчимиз. - Афсуски, “Чоннам Драгонс” таркибида бундан олдинги учрашувда жароҳатга учрадим. Аниқроғи, “Кённам” билан учрашувда биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Операция столига ётмадим. Фақат тиззам лат еган ва ҳозирда шифокорларнинг назорати остида муолажаларни оляпман. Тушкунликка тушганим йўқ ва умид қиламанки, ҳаммасини енгиб ўтаман ва яна сафга қайтишимга ишонаман.
Фикрлар