Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоиловнинг жанг санаси ўзгарди

Бир қанча ўзбек боксчилари профессионал йўналишда Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан ишлаб келмоқдалар. Мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида машғулотлар олиб борувчи ва мана шу компания мижозлари ҳисобланган ўта енгил вазнли (50,8 кг) Олимжон Назаров ва енгил вазнли (61,2 кг) Абдурасул Исмоилов навбатдаги жангини 30 апрель куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказиши керак эди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, мазкур жанг кечасининг санаси ўзгарган ва ҳамюртларимиз энди 23 апрель куни жанг қиладиган бўлди. Ушбу кечада Олимжон Назаров (25-5 15КО) ўзига тегишли бўлган WBО Оriental минтақавий камарини Филиппин вакили Херма Болородан (6-1, 4КО) ҳимоя қилса, Исмоилов (9-1, 5КО) ўз вазнида, ҳудди шу мавқедаги вакант камар учун бошқа бир филиппинлик Аржи Токуэрога 13-5-3, 10КО) қарши жанг олиб боради. 

Бўлажак баҳсларда ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!