"Олимпиакос" ярим химоячиси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

"Олимпиакос" клуби ярим химоячиси Андреас Бухалакис "Болонья" клубига ўтишга яқин турипти.

"Болинья" скаутлар бўлими бошлиғи Марко Ди Вайо 26 ёшли футболчини кузатиш учун ЧЛ саралаш босқичида "Олимпиакос" ва "Истанбул" тўқнашувини томоша қилди.

Бухалакис Греция клубининг ЧЛ саралаш босқичидаги барча учрашувида иштирок этди. У жамоанинг асосий футболчиси ҳисобланади.

"Олимпиакос" ЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этиш учун Россиянинг "Краснодар" клубига қарши баҳс олиб боради.

Бухалакиснинг жамоаси билан 2022 йилгача шартномаси бор. Футболчининг трансфери 5-6 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!