"Олимпик" бош мураббийи: "Бизга ҳар сафар битта имконият етмаяпти"

Суперлигада 14-турнинг қолдирилган учрашувлари бўлиб ўтди. "Олимпик" жамоаси ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи навбатда йигитларга жанга қилишгани учун ташаккур билдираман. Мураббийлар штаби ҳам яхши тайёргарлик кўрганини кўрсатди. Яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Уларни ғалаба билан табриклайман. Якунда нима бўлади билмайман, аммо Қарши клуби чемпионлик сари одимламоқда. Улар турнир жадвалида етакчи. Биз бугун яхши уюшган кучли жамоа билан ўйнадик. Натижа яхшироқ бўлиши мумкин эди, бироқ тажриба ўз сўзини айтди. Жиззах клуби билан бўлгани каби вазиятлар бўлмади, аммо шогирдларимдан кўнглим тўлди.

- "Олимпик" биринчи бўлимда бўлкани каби иккинчи қирқ беш дақиқаликда актив бўлмади?!

- Сезган бўлсангиз икки учрашувдан сўнг айрим ўзгаришларни амалга оширдик. Аввалги баҳсларда захирадан тушиб темпни оширган футболчиларимиз бугун илк дақиқалардан майдонга тушди. Биз бу режани танлаб, ўйинга тезлик қўшмоқчи эдик. Икки таймда бундай темпда ўйнаш қийин. Бизни захирадан жангга ташлаган футболчиларимиз режа асосида наф бермади. Мажбурий икки ўзгариш ҳам панд берди. Бу борада ишлаймиз. Таҳлил қиламиз. 

- Алишер Одилов масаласида ойдинлик кирта оласизми?

- Жиддий версия йўқ. У билишимизча, Осиёнинг бошқа клуби билан шартнома имзоламоқчи. Тез орада БААга йўл олади. Бошқа маълумот бизда йўқ.

- "Олимпик"да ўйин бор, аммо натижа йўқ. Жамоа қачон очко жамғаришни бошлайди?

- Биз ҳар бир баҳсда ғалаба учун ўйнаяпмиз. Бизга ҳар сафар битта имконият етмаяпти. Биз ўйин томондан кучайиб боряпмиз. Топ жамоалар билан куч синашдик. Меҳмонга Фарғонага борамиз. Омад кулиб боқса, ғалаба билан қайтамиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!