"Олимпик" қисқа таътилдан қайтди

Тимур Кападзе бошчилигидаги «Олимпик» бугундан эътиборан Тошкент шаҳрида йиғинни бошлади. Футболчилар тушдан кейин «Чиғатой» стадионида илк машғулотни ўтказишди. Бу кичик танаффусдан кейинги дастлабки машғулот бўлгани сабаб ўйинчилар югуриш ва чигалёзди машқлар билан кифояланишди. Эртадан жамоа тўлақонли машғулотларни бошлайди.

«Олимпик» мавсумолди тайёргарликнинг учинчи босқичини Туркияда давом эттиради. Тошкентдаги машғулотлар 26 январга қадар давом этади. Кейин эса 27 январдан 15 февралгача йиғин Туркиянинг Анталия шаҳрига кўчади.

Ушбу йиғин доирасида жамоа бир нечта синов-назорат ўйинларида иштирок этиши режа қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!