"Олимпик"да катта тозалаш! Жамоа иккинчи даврани кимлар билан якунлайди?
Ҳамманинг диққат-эътибори Париж олимпиадасига қаратилган бир вақтда, биз яна Суперлигага оид маълумотлар билан бўлишишда давом этамиз.
Айни дамда клубларимиз чемпионатнинг иккинчи даврасига қизғин хозирлик кўрмоқда. Айрим жамоалар тайёргарлик жараёнини хориж мамлакатларида олиб бораётган бўлса, қолган аксар клублар машғулотларни ўз қароргохларида давом эттиришмоқда.
Темур Кападзе бош мураббийлигидаги “Олимпик” жамоаси хам илк даврани анча яхши холатда ўтказди. Темур Тоҳирович билан бир қаторда жамоанинг бир қатор етакчилари футболчилари айнан U23 терма жамоаси билан биргалар. Шу сабабли, олимпия терма жамоасининг асоси хисобланган клуб айни пайтда ёрдамчи мураббий Сервер Жепаров бошчилигида мавсумнинг иккинчи қисмига хозирлик доирасида ўқув-машғулотлар йиғинини олиб бормоқда.
4 июль куни Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган “Андижон”га қарши баҳсдан сўнг бир неча кунлик қисқа муддатли таътилга чиққан жамоа 14 июль санасидан бошлаб, яна машғулотларга қайтди. Иккинчи давра беллашувлари август ойидан давом этади. Шу муддат ичида бир қанча ўртоқлик учрашувларида қатнашиши кўзда тутилган.
Давралар оралиғидаги илк синов-назорат ўйини 18 июль куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказилди. Бунёдкор академияси майдонида кечган ўйин 2:1 хисобида олимпиячиларнинг ғалабаси билан якунланди. Фаррух Мухторов ва Асадбек Самариддиновнинг киритган голларига бекободликлардан Далер Шарипов бир бор жавоб қайтара олди холос. “Олимпик” кеча "Сурхон" жамоаси билан навбатдаги назорат беллашувида қатнашди ва 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ундан кейин хам машғулотлар одатдагидек режимда давом эттирилиши режа қилинган.
Деярли барча жамоаларда бўлгани каби, “Олимпик”да хам трансферларга оид хабарларни эшитмоқдамиз. Аллақачон, Иброхим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев ва Абдурауф Бўриев “Пахтакор” аъзоларига айланиб улгурди. Темур Мамасиддиқов ҳам “Локомотив” сафига кўчиб ўтди. Дарвозабон Хамидулло Абдунабиев ва марказий химоячи Асадбек Рахимжонов хам катта эхтимол кейинги даврани “Бунёдкор” сафида бошлашга яқин. Абдунабиев “қалдирғочлар”га трансфер бўлмоқда. Рахимжонов эса бу мавсумнинг илк даврасини олимпиячилар сафида ижара асосида ўтказди.
У хуқуқий жихатдан ОКМК клубига тегишди эди. Шундай қилиб “Бунёдкор” Рахимжоновни олмалиқликлардан сотиб олмоқда. Яна бир иқтидорли ҳимоячи Александр Зевадинов хам собиқ клуби "Бунёдкор"га қайтиш арафасида. У мавсумнинг илк қисмида жарохатлар туфайли жуда кўп беллашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Яна бир етакчи ўйинчилар хисобланган Саидазамат Мирсаидов ва Алишер Одилов хам жамоадан кетишга арафасида. Улар мавсумнинг кейинги қисмини водийнинг “Навбахор”ида бошлашга хар қачонгидан хам яқинроқлар. Шунингдек хуқуқий жихатдан айнан "Навбахор"га тегишли бўлган Даврон Олимжонов ва Асадбек Жўрабоев ҳам наманганликлар сафига қайтишди.
Мавсум бошида ҳимоядаги рақобат ва ротатция учун "Одил Ахмедов" футбол академиясидан таклиф этилган Бехруз Жуматов хам олинган маълумотларга кўра жамоа машғулотларида иштирок этмаябди. Кутилишича, у фаолиятини хорижда легионер сифатида давом эттириши ҳам мумкин. Хозирда футболчига таклиф билан чиққан клублар билан музокаралар олиб борилмоқда. Худди Жуматов сингари мавсум бошида жамоага таклиф этилган Акбар Абрурасулов ҳам хозирда жамоа билан бирга эмас. Унинг кейинги тақдири яқин кунларда эълон қилинади.
Хуллас, Олимпиада чиқиш вазифаси уддалаганидан кейин аксар етакчи футболчилар кейинги фаолиятини кучлироқ жамоада давом эттириш ниятида бирин-кетин клубни тарк этишмоқда. Энди шу жойда хақли бир савол туғилади. Жамоадан шунча ўйинчи кетди. "Олимпик" иккинчи даврани кимлар билан давом эттиради.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, бир қанча ёш ва умидли футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Айни дамда давом этаётган йиғинда ҳам бир қанча футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Якуний қарор эса, Олимпиададан кейин қабул қилиниши кутилмоқда. Темур Кападзе таркибни шакллантиришни хозир пала-партиш холатда эмас, балки яхшилаб ўйлаб кўриб кейин якдил бир қарор қабул қилган холда, амалга оширишни режа қилмоқда
Биз бу жамоага ташкил этилганидан буён юқори натижаларга эришишига ва азалий орзу - Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилишига умил қилганмиз. Энг катта мақсад, амалга ошди. Энди эса бу жамоа деярли ёшлар билан қолган пайтда натижалари орқага кетмаслигига ва Суперлигада қолиб, хали анча вақт кўпгина етакчи клубларга яхшигина бошоғриқ бўла олишига ишонамиз. Зеро, бу клуб кўпгина нейтрал мухлисларда ҳам илиқ таассурот қолдира олди ва мехрини қозонди. Бундан кейин ҳам шундай бўлишда давом этади деган яхши гумондамиз.
Ҳумоюнмирзо Эргашев.
Фикрлар