Оливье Жиру “Арсенал”да қолишни истамоқда

 

Англиянинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Оливье Жиру жамоада қолишни истамоқда. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар бермоқда.

- Мен “Арсенал”да жуда кўп совринни қўлга киритдим. Бу мен учун жуда муҳим эди. Мен Лондонда қолишни истайман. Шартномам якунлангунича клубда қоламан ва яна бир қанча кубокларни ютиб олмоқчиман, - дейди Жиру.

Маълумот ўрнида, франциялик форвард якунланган мавсум Англия чемпионатида 29 ўйинда майдонга тушган ва 12 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!