Олий лига. Ярим финал ўйинлари 12-14 апрель кунлари ўтказилади

 

Шу йилнинг 6-8 март кунлари футзал бўйича XXI миллий чемпионатнинг чорак финал беллашувлари бўлиб ўтган эди. Унда амалдаги чемпион "Олмалиқ", шунингдек, "Дўстлик-AIN", "Ардус" ва "Бунёдкор" жамоалари рақибларини енгиб ярим финалга йўл олишган эди. Олий лига 1/2 финал учрашувлари 12-14 апрель кунлари Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилади. Бу ҳақда УФА расмий сайти хабар бермоқда.

Олий лига

Ярим финал

12.04.2017

"Олмалиқ" - "Бунёдкор"

"Дўстлик-AIN" - "Ардус"

13.04.2017

"Бунёдкор" - "Олмалиқ"

"Ардус" - "Дўстлик-AIN"

14.04.2017

"Олмалиқ" - "Бунёдкор"

"Дўстлик-AIN" - "Ардус"

Ярим финал учрашувлари томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади. Агар битта клуб дастлабки икки кундаги ўйинни ўз фойдасига ҳал этса, у ҳолда учинчи кунги баҳсга ҳожат қолмайди. Учрашувларнинг бошланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!