“Олмалиқ” Анталияда 3 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Ads

 

Бугун “Олмалиқ” жамоаси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналишида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

11-26 январь оралиғида ўтадиган бу йиғинда олмалиқликлар машғулотлар билан биргаликда 4та назорат ўйини ўтказади. Шунингдек, бир қатор хорижлик футболчилар ҳам кўрикда бўлишади.

“Олмалиқ”нинг ўртоқлик ўйинлари:

17 январь - "Виль 1900" (Швейцария)

22 январь - "Сибирь" (Новосибирск, Россия)

24 январь - "Карпати" (Львов, Украина)

24 январь куни “Олмалиқ” жамоаси иккинчи таркиб билан яна бир назорат ўйини ўтказади. Рақиб номи кейинроқ маълум бўлади.