“Олмалиқ” бугун Минск шаҳрида сўнгги назорат ўйинини ўтказади
Ads

 

“Олмалиқ” жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги бу галги рақиби Белоруссия чемпионатида 12-ўринда бораётган “Крумкачи” клуби бўлади.

Уч ҳафта давом этган ўқув-машғулот йиғини эртага ўз якунига етади. Бугун олмалиқликлар ушбу йиғин доирасида бешинчи назорат ўйинини ўтказади. “Олмалиқ”нинг хориж йиғинидаги сўнгги рақиби Минск шаҳри шарафини ҳимоя этаётган "Крумкачи" жамоаси ташкил бўлганига унча кўп бўлмаган.

 Жамоа 2011 йилда ҳаваскорлар турнирида ўз иштирокини бошлаган бўлса, 2014 йилдан профессионал фаолиятини бошлаган. Жамоа 2015 йил якунида олий лигага йўлланма олган. Ҳозирда чемпионатда 14 очко жамғарган ҳолда 12-поғонани банд этган.

Мазкур баҳс маҳаллий вақт билан 17:00да бошланади.