“Олмалиқ”ни Зоҳир Пиримов, Евгений Гоголь ва 12 нафар футболчи тарк этди
Ads

 

4 январдан “Олмалиқ”нинг янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги иккинчи йиғини бошланди.

Кечаги машғулотларда 19 нафар футболчи иштирок этди. Декабрь ойида ўтказилган илк йиғин якунида бир қатор футболчиларга жавоб берилганди.

Таркиб ўзгаришлари бу йиғин арафасида ҳам давом этди. 2016 йил мавсумида жамоа шарафини ҳимоя қилган Умид Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Евгений Гоголь, Саидкомил Акбаров, Ойбек Нурбоев, Ҳасан Асқаров, Суннатилла Абдуллажонов, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Отабек Валижонов, Арслонмурод Омонов, Яҳё Рўзиев, Мўйдин Мамазулумовнинг шартномаси якунига етди. Ўтган йиллар давомида “Олмалиқ” таркибида фаолият юритган футболчилар жамоа раҳбарияти ўз миннатдорчилигини билдиради ва уларнинг келгуси ишларида омад тилайди.