“Олмалиқ”нинг Анталиядаги машғулотлари бошланмоқда

 

Бугундан “Олмалиқ” жамоасининг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини бошланмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Олмалиқ” Туркиянинг Анталия шаҳридаги “Кремлин” меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Куннинг биринчи ярмида ўтказиладиган машғулотлар меҳмонхона ҳудудида жойлашган майдонда олиб борилади.

Маълумот ўрнида, 11-26 январь оралиғида ўтадиган бу йиғинда олмалиқликлар машғулотлар билан биргаликда 4та назорат ўйини ўтказади. Шунингдек, бир қатор хорижлик футболчилар ҳам кўрикда бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!