Ольмо: "Баҳснинг дастлабки дақиқаларида назоратни қўлдан бой беряпмиз"

BEPUL PROPAN

Дани Ольмо "Барселона" учун ўйинлар бошида диққатни жамлашнинг қай даражада муҳимлиги ҳақида фикр билдирди.

Ханс-Дитер Флик мураббийлигидаги жамоа "Эл-Класико"да "Реал"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ, каталонияликлар биринчи тайм 15 дақиқасида 2 та гол ўтказиб юборди.

- Дастлабки дақиқаларда вазиятни бироз яхшироқ назорат қилишимиз керак, сабаби ўтган ўйинларда кўп гол ўтказиб юбордик.

Бироқ, биз ўйинга қайта оляпмиз. Ҳужумдаги кучимиз даражасини тушунамиз, лекин баъзида вазиятни кўпроқ назорат қилишимиз лозим.

Шунга қарамай, ҳар бир ўйинда дастлабки бир-икки голни ўтказиб юборишимиз мумкин эмас. Бу вазият устида ишлашимиз керак. Биз ғалаба учун жуда хурсандмиз - бу жуда муҳим ўйин эди, - деди "Барселона" ярим ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!