Олти карра Россия чемпиони бўлган “Пахтакор” тўпурари Ўрунов ҳақида гапирди
Ўзбекистоннинг илк чемпионатида олтин медални қўлга киритган ва тўпурарлар баҳсининг биринчи ғолиби сифатида тарихда қолган Валерий Кечинов “Спартак”даги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
- Газизовнинг қисқа фурсатда бош директорлик вазифасидан озод этилганининг аниқ сабабларини айтиш учун, клубда ишлаб, ички муҳитни яхши билиш лозим. Беш ойда раҳбариятга ёқмай қолиш учун нима қилиш кераклигини билмайман. Агар Газизов олиб борган селекция ишларига эътибор берсак, Кокорин ҳали етакчига айланмади, Мозес ҳақида ҳам шу гап. Ўрунов кўп ўйнамаяпти. Лекин бу трансферлар туфайли бош директор ишдан олингани ҳақидаги тахминлар нотўғри. Бунинг сабаби анча чуқур жойлашган, - деди Кечинов.
Маълумки, Валерий Кечинов “Пахтакор”дан “Спартак”га ўтган ва москваликлар таркибида олти карра Россия чемпиони бўлган.
Фикрлар