"Олтин қўлқоп" Де Хеага насиб этадиган бўлди

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 31-тур қолдирилган баҳсида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Вест Хэм" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эътиборлиси, ушбу қуруқ учрашув МЮ дарвозабони Давида Де Хеа учун мавсумдаги 18-ўйин бўлди.

Жорий мавсум АПЛда ўз дарвозаси даҳлсизлигини 18та ўйинда сақлаб қола олган испаниялик посбон бу кўрсатгич борасида қолган дарвозабонларни ортда қолдиришга эришди. Энди Де Хеа “Олтин қўлқоп” билан тақдирланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!