Асосий мазмунга ўтиш

«Олтин тўп-2026»: Дастлабки натижалар расман эълон қилинди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Олтин тўп-2026» рейтингида энг юқори ўринни «Арсенал» ҳимоячиси Габриэл Магальяйнс эгаллаб, 21-поғонадан жой олди.

«Олтин тўп»-2026 мукофоти учун курашда рейтингнинг қуйи қисмида жойлашган 10 нафар футболчининг натижалари маълум бўлди. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.

Улар орасида энг яхши натижани «Арсенал»нинг бразилиялик ҳимоячиси Габриэл Магальяйнс қайд этиб, 21-ўринни эгаллади. «Ал-Наср» ҳужумчиси Садио Мане ва «Арсенал» ҳимоячиси Вильям Салиба эса 29-ўринни бўлишиб олди.

Футболчилар қуйидагича ўрин эгаллади:

  1. Габриэл Магальяйнс («Арсенал», Бразилия)
  2. Лаутаро Мартинес («Интер», Аргентина)
  3. Нуну Мендеш («ПСЖ», Португалия)
  4. Луис Диас («Бавария», Колумбия)
  5. Маркиньос («ПСЖ», Бразилия)
  6. Дайо Упамекано («Бавария», Франция)
  7. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед», Португалия)
  8. Хулиан Киньонес («Ал-Қодисия», Мексика)
  9. Садио Мане («Ал-Наср», Сенегал)
  10. Вильям Салиба («Арсенал», Франция)

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 27 октябрга ўтар кечаси Лондоннинг «Палладиум» театрида бўлиб ўтади. Маросим Қозоғистон вақти билан соат 01:00 да бошланиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ