"Олтин тўп-2019". "Реал"дан ҳеч ким топ-10 га киролмади

Айни дамда 2019 йилги "Олтин тўп" совринини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Эътиборли томони, Мадриднинг "Реал" клубидан бор-йўғи 2 та футболчи топ-30 таликка киритилган эди.

Мадридлилклар ҳужумчиси Карим Бензема 26-ўринда қайд этилган бўлса, Эден Азар 13-ўринни эгаллади.

"Олтин тўп"га "Барселона" форварди Лионель Месси ва "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк асосий номзод сифатида қайд этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sherbek Osginov
03/12/2019 00:19
Faqat Messi