“Олтин тўп”га даъвогарлар эълон қилинди. Бу гал Месси ва Роналдуга “нон” йўқ!

“Олтин тўп”га даъвогарлар орасида Месси ва Роналдуга имкон” йўқ!

Goal нашри “Олтин тўп” совринига даъвогар бўлган энг кучли футболчилар рўйхатини тузди.

Бу йилги совринга асосий даъвогар сифатида “Бавария” таркибида гол уриш бўйича қатор рекордларни ураётган польшалик Роберт Левандовски асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда.

Левандовски узоқ йиллик меҳнатларидан кейин “Олтин тўп” гегемонлари – Криштиану Роналду ва Лионель Мессини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Goal версияси бўйича “Олтин тўп”ни олмоқчи бўлган футболчилар ўнлиги билан танишинг:

  1. Роберт Левандовски («Бавария»).
  1. Лионель Месси («Барселона»).
  1. Криштиану Роналду («Ювентус»).
  1. Кевин Де Брёйне («Манчестер Сити»).
  1. Томас Мюллер («Бавария»).
  1. Неймар (ПСЖ).
  1. Эрлинг Холанд («Боруссия» Дортмунд).
  1. Килиан Мбаппе (ПСЖ).
  1. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд).
  1. Серж Гнабри (Бавария).

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)