Олтин тўпни Месси олади (Маrcа)
Хабарингиз бор, бугун Францияда олтин тўпни топшириш маросими бўлиб ўтади.
Marca ва Mundo Deportivo нашрларининг хабар беришича, "Барселона" форварди Лионель Месси "Ливерпуль" ҳимоячиси ван Дейкдан устун келиб, олтин тўпни қўлга киритади.
2019 йилги олтин тўп соврини аргентиналик ҳужумчи учун олтинчиси бўлади. Шундан сўнг, Месси 5 карра олтин тўп соҳиби Криштиану Роналдуни ортда қолдириб, мутлоқ етакчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп" совринини топшириш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.
Фикрлар