Ads

Хабарингиз бор, SPORTS.uz интернет ахборот нашри "Омадли тақвим" дея номланган совринли ўйинни йўлга қўйган. Бугун мазкур ўйинимизнинг 5-сони Сиз азизларга тақдим этилади.

ЯНГИЛАШ

 

17:22 Шунинг билан бешинчи сонимиз ўз ниҳоясига етди! Келгуси ҳафта кўришгунча саломат бўлинг

17:19 Яқин фурсат ичида ҳодимларимиз улар  билан боғланишади

17:14 Мазкур уч нафар ғолибимиз Redmi русумидаги смартфонини пул кўринишида қабул қилиб олишади

17:13 Бугунги сонимизда ғолиб бўлган уч иштирокчи Қашқадарё ва Самарқанд вилоятида истиқомат қилар эканлар

17:12 Олтинчи рақам - 21! Олти рақамнинг 5 тасини тўғри топган иштирочилар сони 3 тани ташкил этмоқда

17:11 Бешинчи рақам - 11! Генератор аниқлаб берган 5 та рақамни тўғри топган иштирокчилар сони ҳозирча афсуски, топилмади

17:10 Тўртинчи рақам - 19. Юқорида аниқлаб олинган тўртта рақамни тўғри топганлар сони 5 тани ташкил этмоқда

17:09 Учинчи рақам - 25

17:08 Учинчи рақам ҳам 24 ни ташкил қилмоқда, аммо мазкур сонда ушбу рақам ўйналгани учун, онлайн генераторга мурожаат қиламиз

17:07 Иккинчи рақам - 18. 3504 нафар иштирокчи 24 ва 18 сонини тўғри топа билган

17:06 Демак, бизда биринчи рақам - 24. Мазкур рақамни тўғри топган иштирокчилар сони 35 535  тани ташкил этади

17:04 Диққат қилинг, рақамларни аниқлашни бошлаймиз. Бунда бизга одатга кўра, тасодифий рақамлар генератори ёрдам беради

17:02 Ўтган сонда ғолиб бўлган 4 нафар иштирокчи - Хоразм, Фарғона, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи муштарийларимиз саналишади

17:01 Айни дақиқаларда бошловчи - Бекзод Исаев жонли видео эфир орқали иштирокчиларга яна бир бор умумий қоидаларни эслатиб ўтмоқда

17:00 Демак, биз бошладик! СМС орқали юборган рақамларингизни яна бир бор текшириб олишингиз керак бўлади

16:57 Генератор танлаган 6 рақамнинг 5 тасини тўғри топа билган иштирокчига Redmi 6A смартфони топширилади. Агарда бундай иштирокчилар сони биттадан ортиқ бўлса, мазкур смартфоннинг қиймати пул кўринишида тақсимлаб берилади

16:55 Бугунги сонимизда рақамлар генератори танлаган 6 рақамнинг барчасини топа билган иштирокчимиз iPhone X, ноутбук, телевизор ва газ плитасини қўлга киритади

16:50 Ассалому алайкум, қадрли дўстлар! Бироздан "Омадли тақвим" совринли ўйинининг навбатдаги сони бошланади

 Ўйинимиз шартларига кўра, бизга иштирокчилар 1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олиб, юборишлари керак бўлади.

Бугун "Омадли тақвим" совринли ўйини одатдагидек куннинг иккинчи қисмида, аниқорғи 17:00 да эфирга чиқади. Жонли эфирни сайтимизнинг YouTubeFacebook ва Instagram саҳифалари орқали  кузатиб бориш имконига эгасиз. Бундан ташқари, сайтимизда онлайн матнли трансляция ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган. 

Ps: Ўйинга оид қолган маълумотларни SPORTS.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин. Қолаверса, доим ушбу сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб боришингиз даркор. Сабаби ўйинга қўшимча ва ўзгартиришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб борасиз.

"Омадли тақвим" совринли ўйинида иштирок этиш шартлари