"Омадли тақвим". Тўртинчи сон (матнли+видеотрансляция)
Хабарингиз бор, SPORTS.uz интернет ахборот нашри "Омадли тақвим" дея номланган совринли ўйинни йўлга қўйган. Бугун мазкур ўйинимизнинг 4-сони Сиз азизларга тақдим этилади.
12:25 Келгуси ҳафтада учрашгунча саломат бўлинг!
12:20 Сўзимиз сўнггида шуни қўшимча қилишимиз керакки, бугунги тўрт нафар ғолибимиз - Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятилик бизни кузатиб борувчи иштирокчиларимиз экан
12:18 Шунинг билан "Омадли тақвим" ўйинининг тўртинчи сони ўз ниҳоясига етди
12:17 Демак, улар Redmi 6A смартфонининг нархини пул кўринишида бўлиб олишади
12:16 Булар "Beeline" (3 нафар) ҳамда "UMS" алоқа оператори абонентлари саналишади
12:16 Аммо 6 рақамнинг 5 тасини тўғри топа билган иштирокчиларимиз 4 та экан
12:15 Афсуски, бизда бугун ҳам 6 рақамнинг барчасини тўғри топган иштирокчи аниқланмади
12:15 Сўнгги рақам - 1!
12:14 Ҳаяжонли дақиқалар...
12:14 Бешинчи рақам - 30! Дастлабки 5 та рақамни тўғри топган иштирокчи сони 1 та!
12:13 Диққат қилинг, совринли ўринларга ҳам етиб келдик
12:12 Тўртинчи рақам - 28! Тўрттала рақамни ҳам тўғри топганлар сони 18 тани ташкил этади
12:11 Учинчи рақам - 19! 5, 10, 19 рақамларини тўғри топганлар сони - 238 нафарни ташкил этади
12:10 Иккинчи рақам - 10! Ушбу икки рақамни тўғри топган иштирокчилар сони 4580 тани ташкил этади
12:09 Дастлабки рақам - 5! Мазкур рақамни тўғри топган иштирокчилар сони 43 мингдан зиёд
12:08 Диққат қилинг, ўйин бошланди! Бизга юборган СМСингизни текшириб кўринг
12:04 Бугун генератор танлайдиган 6 рақамнинг барчасини тўғри топган иштирокчимиз iPhone X, ноутбук, телевизор ва газ плитасини қўлга киритишади. Биргина бепул СМС эвазига шунча совринни қўлга киритиш имконияти фақатгина "Омадли тақвим"да мавжуд
12:03 Эътиборлиси, "Омадли тақвим"да ғолиб чиқаётганларнинг барчаси "Beeline" компанияси фойдаланувчилари экан
12:01 Ўтган сонда 6 нафар иштирокчимиз генератор танлаган 6 рақамнинг 5 тасини тўғри топиб, Redmi 6A смартфонининг қийматини пул кўринишида бўлиб олишган эди
12:01 Эслатиб ўтамиз, "Омадли тақвим" совринли ўйини SPORTS.uz интернет ахборот портали томонидан тақдим этилмоқда
12:00 Диққат қилинг, ўйинимизнинг бугунги сони бошланмоқда
11:57 Яхши биласиз, ўйинимиз қоидаларига кўра, иштирокчилар бизга 1 дан 36 тагача бўлган рақамлар орасидан 6 тасини танлаб олиб, олдига R ҳарфини қўйган ҳолда юборишлари талаб этилар эди
11:54 Бугун бизга ғолибни аниқлашда одатдагидек тасодифий рақамлар генератори ёрдам беради
11:51 Ассалому алайкум, қадрли дўстлар! Бироздан сўнг ўйинмиз бошланади!
Фикрлар