Оммавий ахборот воситалари ходимлари диққатига!

Эртага, пойтахтимизда Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери – Г.Агзамов хотирасига бағишланган "XIII-TASHKENT OPEN" халқаро шахмат мусобақасининг биринчи тури старт олади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва “Central Chess Club” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган мазкур анъанавий мусобақа Республика болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг махсус биносида бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақага бағишланган матбуот анжумани эртага соат 12:00да ўтказилади. Мусобақанинг очилиш маросими эса соат 14:00да бошланади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси барча ОАВ ходимларини матбуот анжумани ва очилиш маросимига таклиф этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!