Ўқ отиш. Вакилимиз жаҳон кубогида шохсупага кўтарилди

Германиянинг Зуль шаҳрида ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиладиган жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 56 мамлакатдан 500 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун беллашяпти.

Мусобақанинг бугунги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. 10 метрга пневматик тўппончадан отиш дастурида ҳамюртимиз Муҳаммад Камалов бронза медалини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, Камалов ўтган йили ҳам Зулда ушбу йўналишда шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олган эди.

1-ўрин - Лука Арриги (Италия)
2-ўрин - Кангхюн Ким (Жанубий Корея)
3-ўрин - Муҳаммад Камалов (Ўзбекистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!