Ортега Хабибга қарши жанг қилиши мумкин
Ads

UFC жангчиси Брайан Ортега UFC 231 турнирида Макс Холлоуэй билан куч синашганидан сўнг, Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг қилишни хоҳлаётганини айтиб ўтди.

- Хабиб билан ажойиб баҳс ўтказишимизга ишонамиз. У ажойиб курашчи, мен эса житсер. 

Биласизми, Нурмагомедов - МакГрегор беллашувида бир неча вазиятларда бошқача ҳаракат қилишимни айтиб ўтгандим. Шундан сўнг, супер жанг ташкиллаштириш борасида фикр юритгандим. 

Дивизионлар чемпионлари ўртасидаги баҳслар ҳамма вақт эътиборимни тортган, - дея Ортеганинг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Junkie нашри.

Брайан Ортеганинг Макс Холлоуэйга қарши жанги 9 декабрь куни Торонто шаҳрида бўлиб ўтади.