Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Металлург"ни мағлуб этди

ФИФА кунларида Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган "Динамо" жамоаси "Металлург" клуби меҳмони бўлди.

Бекободдаги марказий стадионда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қирғизистон миллий жамоаси ихтиёрида бўлган Кожо Жоэл ва Ўзбекистон олимпия жамоасида бўлган Одилбек Абдумажидов иштирок этмади.

Учрашувнинг 12-дақиқасида  самарқандликлар ҳисобни очишди. Иминовнинг узатмасидан кейин Эммануэл Ягр "Металлург" дарвозасини ишғол этди – 1:0. 35-дақиқага келиб мезбонлар Марко Миличковичнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 1:1. Захирадан майдонга тушган Абубакр Муйдинов 75-дақиқада тўпни дарвозабон устидан ошириб, чиройли гол муаллифига айланди – 2:1. 

Шу тариқа, "Динамо" ўртоқлик ўйинида Бекободда "Металлург"ни мағлуб этди. Абрамов шогирдлари навбатдаги баҳсда 13 июн куни "Олимпик"га қарши Суперлиганинг қолдирилган ўйинида майдонга тушади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Negmat Negmatov
09/06/2024 08:22
Динамо Самарканд кишги назорат уйинларда хам хаммани ютуб кетаётган эди, чемпионатда эса наоборот, у кун Хайрулла Хамидов команда ва Абрамов устидан орият донода яна бир шериги билан кулаётган эди, ( курган, эшитган булсаларинг ) Хайруллани жуда хурмат килардим, озодликдан мархум булганида каттик ачингандим, илтимос укам хафагарчилик булмасин