Ўртоқлик ўйини. "Рома" Япония клуби билан дуранг ўйнади, Шомуродов бир тайм ҳаракат қилди

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби танаффусни Японияда ўтказмоқда.

Бугун римликлар "Нагоя Грампус" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Беллашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Беллашувни захира ўриндиғида бошлаган легионеримиз иккинчи тайм аввалида ўйинга қўшилди. Эътиборлиси, Элдор ўзини анча яхши томондан кўрсатди ва шерикларини бир неча бор хавфли вазият билан таъминлади.

Энди "бўрилар" навбатдаги баҳсда "Йокогама Маринос" жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
БМЗ
26/11/2022 12:25
Eldor surxonda yaxshi uynasa kerak.