Ўртоқлик ўйини. Россия Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ҳозиргина Россия ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Москвадаги "Лужники" стадионида кечган қарама-қаршиликда "пентакампеонлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ҳар уччала гол иккинчи бўлимда киритилди. 53-дақиқада Миранда ҳисобни очди. 62-дақиқада эса Коутиньо пенаьлтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас Паулиньо ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Ўртоқлик ўйини

Россия – Бразилия 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар: 0:1 – 53 Миранда, 0:2 – 62, пенальти Коутиньо, 0:3 – 66 Паулиньо.

Россия – Акинфеев, Гранат, Кутепов, Кудряшов, Комбаров (Жирков, 76), Головин, Самедов (Смольников, 80), Миранчук (Дзагоев, 53), Зобнин(Ерохин, 85), Глушаков (Миранчук, 64), Смолов (Заболотный, 71).

Бразилия – Алиссон, Миранда (Жеромел, 86), Марсело, Дани Алвес (Фагнер, 83), Тиаго Силва, Паулиньо (Ренато Аугусто, 71), Каземиро, Виллиан(Тайсон, 79), Коутиньо (Фред, 79), Дуглас Коста, Габриэл Жезус (Фирмино, 65).

Минбар

Барча блоглар