Ўртоқлик ўйини. Сон майдонга тушмаган ўйинда Жанубий Корея Перуга ютқазиб қўйди

Ўртоқлик ўйини доирасида Жанубий Корея терма жамоаси кеча Жанубий Американинг Перу термасига қарши майдонга чиқди. Унда перуликлар кичик 1:0 ҳисобида рақибни мағлуб этди. 

Ягона гол 11-дақиқада киритилди. Перу футболчиси Брайан Рейна ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Маълумот ўрнида, Жанубий Корея кейинги ўртоқлик ўйинида Сальвадор термасига қарши майдонга чиқади. Учрашув 20 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!