Ўртоқлик учрашувлари. "Манчестер Сити" ва "Севилья" ғалаба қозонди

Хабарингиз бор айни дамда Европа клублари янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда.

Жумладан, кеча Англиянинг амалдаги чемпиони – “Манчестер Сити” Япониянинг “Йокогама” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Голларга бой кечган ўйин 3:1 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Шу куни АПЛнинг бошқа бир клуби "Эвертон" Ла Лига гранди "Севилья"га қарши майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

"Йокогама" - "Манчестер Сити" - 1:3

Голлар: Де Брюйне, 18 - 0:1, Эндо, 23 - 1:1, Стерлинг, 40 - 1:2, Нмеча, 90 - 1:3.

***

"Эвертон" - "Севилья" - 0:1

Гол: Окампос, 47 (пенальти) - 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!