Ўрунов: Бу ҳолат шунчалик шов-шувга сабаб бўлади деб ўйламагандим
"Спартак" клубида тўп тепаётган легионеримиз Остон Ўрунов бироз муддат олдин "Инстаграм" саҳифасига жойлаган фотосурати ҳақида фикр билдирди:
-Остон, машғулот майдонлари ва "Откритие Арена"дан ташқари, Москвадаги учта севимли жойингиз?
"Аслида, менда Москвани айланиш учун кўп вақт йўқ. Чунки деярли ҳар доим машғулотда бўламан ёки жароҳатимдан тикланиш жараёнини ўтказаман. Шунга қарамай, менинг эътиборимни дарҳол "Левантин" ва "Ўзбекистон" ресторанлари ўзига қаратди".
-Ҳозирча, мухлислар учун "Спартак"даги энг ёрқин воқеангиз, албатта, "Инстаграм"даги харидлардан сўнг олинган суратингиз.
"Шунчаки, ўзим учун фотосурат жойлаштирган эдим. Бу ҳолат шунчалик шов-шувга сабаб бўлади, деб ўйламагандим. Кейинроқ ёши катта танишларим менга қўнғироқ қилиб, уни олиб ташлаш ҳақида маслаҳат берди".
-Бу борада Шамиль Газизов билан гаплашдингизми?
"У сурат учун қўнғироқ қилмади, аммо кейин машғулотда кўришганимизда: "Ажойиб фотосурат", деди. Албатта, ҳазил тариқасида. Кейин у расмларни тарқатмаслик яхшироқ эканлигини тушунтирди", дея Ўрунов журналистнинг саволларига жавоб берди.
Фикрлар