Ўрунов жамоаси “Спартак”ни узр сўрашга мажбур қилди!

“Спартак” жамоаси ўзининг ташкил этилганининг 99 йиллиги нишонланаётган кунда ўз майдонида “Уфа”дан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрагани клуб  президенти Леонид Федуннинг ғазабани келтирди.

- Жамоа мураббийлари ва ўйинчилари клуб ташкил этилган сана тантана қилинаётган кунда “Уфа” қарши ўйинга масъулиятсизларча ёндашгани учун мухлислардан узр сўраши керак, деб ҳисоблайман. Яқинлашиб келаётган дербида вазиятни ўнглаш шарт, - деди Леонид Федун.

Жорий мавсумда чемпионлик учун курашаётган “Спартак” ушбу мағлубиятдан сўнг ўз имкониятларини сезиларли даражада пасайтириб юборди. Айни пайтда Федун жамоаси ҳисобида 47 очко бор. Учинчи ўринда бораётган “Спартак” мусобақа пешқадами “Зенит”дан саккиз очкога ортда қолмоқда.

“Спартак” ва “ Зентит” ўртасида жойлашган “Локомотив” футболчилари 49 очко жамғарган ва назарий жиҳатдан чемпионлик учун курашни давом эттириш имконига эга.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар