Ўрунов кечаги баҳснинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди

Хабарингиз бор, кеча "Спартак" Россия кубоги доирасидаги учрашувда "Родина" устидан 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. Биз учун муҳими, ушбу учрашувда ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўлиқ ҳаракат қилди ва москваликлар сафидаги дебют голини урди.

Ушбу учрашувни шарҳлаб борган журналист Шамил Гаржиев Остонни ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этди:

"Бугунги ўйинда "Спартак" Москванинг жуда кўп футболчилари яхши ҳаракат қилди: Соболев, Зобнин, Айртон. Менга қолса, учрашувнинг энг яхши футболчиси Остон Ўрунов. Нафақат, унинг супер голи, балки майдон бўйлаб ақлли ҳаракатлари сабаб бу фикрни билдирмоқдаман. "Родина"нинг хавфли ҳужумларини қайтаришда унинг хизмати катта бўлди. 

Голни ҳам юқори техник маҳорат билан дарвозага жойлади", - деди шарҳловчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ZAFAR 99705
17/09/2020 13:55
Imkonyat berishsa ostonda talant bor