Ўрунов Юсуповнинг сериясига нуқта қўйиши мумкин!

  • 30 августа, 2024, 14:22
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бугун хорижда тўп тепадиган бир неча ўзбекистонлик футболчилар ўз клублари сафида ўйинларини ўтказади. 

Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган "Ал-Батех" БАА чемпионати 2-турида "Ал-Айн"ни қабул қилади. Беллашув 18:55да старт олади. 

Ушбу турда Ҳожимат Эркинов клуби - "Ал-Ваҳда" Абдулла Абдуллаевнинг собиқ жамоаси "Хор-Факкан" билан баҳс олиб боради. Бу баҳс ҳам 18:55да бошланади. 

Эрон чемпионати 3-турида эса мухлислар супер тўқнашувга гувоҳ бўлади. Ўтган мавсум чемпиони "Персеполис" ўз уйида "Фулад"ни қабул қилади. "Қизиллар"нинг чемпионлигига катта ҳиссасини қўшган Ўрунов янги мавсум Эронга келган Юсуповга қарши ўйнайди. Юсупов дастлабки икки ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлиб қолди. 

Қарама-қаршилик 21:00да бошланиши белгиланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Сохипов Хусанбой
30/08/2024 15:03
Икки собик Навбахорчи бир-бирига карши, омад мккаласига хам.