Ўруновга “оловли” футболка берилди, энди у майдонни ёндириши керак! (фото)

“Урал” матбуот хизмати янги футболчи – Остон Ўруновни жамоа футболкаси билан илк суратини тақдим қилди.

- Энди Остонда бизнинг “оловли” футболкамиз бор. Уни расмий учрашувда кийишини кутиб қоламиз, - дейилади Екатеринбург шаҳри клубининг  телеграм-каналида.

урал урунов

 

Маълумотларга қараганда, Остон Ўрунов "Урал" жамоасида 77-рақам остида тўп тепади.

“Спартак” билан шартномасини бекор қилган Остон Ўрунов “Урал” жамоаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Легионеримиз янги жамоасида камида 2024 йилнинг ярмигача тўп тепиши белгиланган.

“Урал” Россия премьер-лигасида бир очко билан охирги поғонага тушиб қолган. Екатеринбургликлар навбатдаги учрашувни 11 сентябрь куни ўз майдонида “Торпедо”га қарши ўтказади.

Остон Ўрунов ўша баҳсда янги клубидаги дебютини нишонлаши кутилмоқда. Рақиб жамоа – “Торпедо” сафида яна бир легионеримиз – Ҳожимат Эркинов тўп тепади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kristian Vieri
05/09/2022 23:13
Ostonni agentlari o'zgarmadimi, o'rtoq adminlar