Ўруновнинг дўстлари Уфага келди (фото)

Чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Уфа” жамоасининг легионер футболчилари Уфа шаҳрига етиб келди.

Жамоа ҳимоячилари - Боян Йокич (Словения), Ионуц Неделчару (Руминия), форвардлар Ловро Бизяк (Словения) ва Андрес Вомбергар (Аргентина) Россияга “Крилья Советов” мураббийлари ва футболчилари билан бирга учиб келган ва Уфага микроавтобусда етиб олган.

8hOwc6BacjA

“Уфа” таркибида тўп сураётган ҳамюртимиз Остон Ўрунов эса карантин бошланганида Уфа қолишни маъқул кўрган эди.

Энди Остоннинг хорижлик дўстлари 14 кунлик карантинни ўтайди ва кейин жамоа машғулотларига қўшилади.

Ўруновнинг келажаги порлоқ!

Шомуродов “Ростов” етакчиси, Ўрунов ҳам тез орада “Уфа”ни “қўлга олади”

Ўрунов ва жамоадошларининг “сири” фош бўлди

Ниҳоят, Остон Ўрунов майдонга қайтди

Остон Ўрунов хавотирланмаса ҳам бўлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)