Ўруновнинг жамоаси бу сафар "Зенит"га имкониятни бой берди (видео)

Россия премьер-лигасининг 19-тури доирасида “Спартак” амалдаги чемпион “Зенит” майдонига сафар қилди.

Санкт-Петербургда кечган ўйин голларга бой бўлди. Якунда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Питерликларга ғалаба келтирган голларни Сардор Азмун (8'), Ярослав Ракицкий (73') ва Артём Дзюба (90') киритди. Эътиборлиси, “Спартак” ҳисобига ёзилган ягона голни ҳам “Зенит” ҳимоячиси Деян Ловрен ўз дарвозасига киритиб юборди.

Афсуски, "Спартак"даги ҳамюртимиз Остон Ўрунов бу сафар ҳам захирада қолдирилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!